Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳаво ифлосланиши рекорд даражани ташкил этди
30 ноябр соат 20.00 ҳолатига Фарғона шаҳрида ҳаво ифлосланиш даражаси рекорд даражага етган ва 1093 кўрсаткични ташкил этган. Бу ҳаёт учун ўта хавфли дегани.
Сайтдан скриншот
Iqair.com сайти маълумотига кўра, 30 ноябр соат 20.00 ҳолатига Фарғона шаҳрида ҳаво ифлосланиш даражаси рекорд даражага етган ва 1093 кўрсаткични ташкил этган. Бу ҳаёт учун хавфли дегани.
Соат 21.00 ҳолатига ушбу кўрсаткич 963ни ташкил этмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар кўчалари, йўл ёқалари ва ҳудудлардаги дарахт-буталарга мунтазам равишда сув сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга барча яшил ҳудудларда суғориш ишлари кун давомида белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Фарғонага хизмат сафарига борган Кун.уз манбалари бу ердаги ҳаво сифати Тошкент шаҳридагидан ҳам кўра ёмонлигини қайд этишмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
16:10 / 11.03.2026