Давлат хизматчиларининг фаолиятига жамоатчилик баҳо бера оладими? Масъуллар изоҳ беришди
11 июнь куни Адлия вазирлигида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжуманида одамлар давлат хизматчисининг фаолиятига баҳо бериши учун имконият яратилиши, жамоатчиликнинг муносабати унинг фаолияти ҳақида хулоса чиқаришда инобатга олиниши таклиф этилди. Тадбир ташкилотчилари бу таклифга муносабатларини билдиришди.
«Яхши фикр. Умуман, давлат хизматчисини баҳолаб бориш жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида бор, KPI деган тизим киритяпмиз-ку. KPI нимадан олинади? Бир қисми ҳисоботларга, натижадорлигига асосан.
Бу ерда KPI – халқнинг қарама-қарши алоқаси ҳам бор. Агар унинг устидан шикоят қиладиган бўлса, интизомий иш очиб, кўриб чиқишимиз керак. Бутун дунёда бор. Балки бу ерда ўша тарзда ёзилмагандир, лекин баҳолаш тизимимиз бор. Бу қонун ишлаб чиқилганидан кейин биринчи навбатда давлат фуқаролик хизматчиларининг реестрини шакллантиришимиз керак.
Кейин бошқа қонуности ҳужжатларимиз бор. Ҳар бир вазирликникининг ҳусусияти бошқача. Кимдадир сиз айтган нарса кўпроқ ишлайди, кимдадир камроқ ишлайди. Яъни унинг халқ билан мулоқотига боғлиқ. Кимдир халқ билан кўпроқ мулоқот қилади, кимдир умуман мулоқот қилмайди», дея Адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Нодиржон Максумовнинг маълум қилишича, давлат хизматчисининг фаолиятига баҳо беришда жамоатчилик фикри ҳам инобатга олинади.
«Айни пайтда битта ҳужжат лойиҳасини тайёрлаганимизни айтиб ўтмоқчиман. Давлат хизматчилари, айтайлик, ҳоким ўринбосарларининг иш натижаси, уларга бериладиган баҳони айтиб ўтдилар. Бизда энг муҳим самарадорлик деган атама бор. KPI деймиз.
Давлатимиз раҳбари Яшнабод, Хоразм, Андижон, Фарғонага ташриф буюрганларида ўша ердаги туман-шаҳарларни барча ҳоким ўринбосарларининг фаолиятини ҳисоблаш ва уларга баҳо бериш ҳақида топшириқ бердилар. Биз ҳозир шуни ҳуқуқий эксперимент сифатида қарорини тайёрлаб, барча тегишли вазирлик-идораларидан ўтказиб, киритдик.
Қўшимча топшириқ бўлдики, айнан сиз айтган фақатгина бу билан чекланиб қолмаслик. Ўша ҳоким ўринбосари кўрсаткичлар бўйича баҳони олди, баҳо чиқди, бунда вакант деган якуний хулоса эмас. Ана шу ҳудуддаги аҳоли, жамоатчиликнинг ҳам фикрини ҳам қўшинглар деган топшириқ бўлди. Ҳужжатга киритилди, бу эксперимент давом этяпти. Шунинг учун ўйлайманки, барча туман ҳоким ўринбосарларига берилган KPI баҳосини натижада ўша туманнинг ҳокимига ҳам ҳисобласак бўлади», дейди у.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
13:30 / 26.07.2024