Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Андижонга боради
Фото: ЎзА
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Андижон вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишишни режалаштирган.
«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, айни вақтда вилоятда президент ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилиши давом этмоқда. Президентнинг водийга ташрифи 1-2 июнь кунларида амалга оширилиши мумкин.
Фарғона водийсида президентнинг ташрифини кўп вақтдан буён кутишмоқда. Шавкат Мирзиёев водийга президентликка сайланганидан буён ҳали бормаган.
Мамлакат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги фермер хўжаликлар, енгил-саноат корхоналарида бўлиши, Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда.
Айрим манбаларнинг сўзларига кўра, президент Андижондан ташқари водийнинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиши мумкин. Водийдаги вилоятлар 3 ойдан буён бу ташрифга тайёргарлик кўраётгани айтилади.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026