Ўзбекистон | 08:26 / 23.04.2020
4609
2 дақиқада ўқилади

Бадиий академия ҳузурида иккита муассаса ташкил этилди

Президент 21 апрелда тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қарорни имзолади

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида қуйидаги муассасалар ташкил этилди:

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази;

Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси).

Уларнинг асосий вазифалари:

Norma’нинг ёзишича, марказ фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланади. Устахона эса олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи бўлиб, ёш ижодкорлар унга стажёр-тадқиқотчилар учун белгиланган тартиб асосида жалб қилинади. Рассомлик маҳорат устахонаси 2022/2023 ўқув йилидан очилади.

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига юртимиз тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкор Павел Беньков номи берилди. Павел Беньков (1879 – 1949) – рассом, мусаввир, график, театр декоратори, педагог. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Қозон рассомлик мактаби ва Самарқанд рассомлик билим юртида дарс берган.

2022 йил сентябрига қадар Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш топширилган.

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига бюджет маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид