Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан бошлаб ЯТТ ва ўзини банд қилганлар учун айланмадан 1 фоизлик солиқ жорий этилади
Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганларга электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-коднинг мавжудлиги чакана савдо қоидаларининг мажбурий талабига айланади.
Фото: Президент матбуот хизмати
2026 йил 1 январдан савдо айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Бу ҳақда президент қарори имзоланди.
Бугунги кунда агар бир календарь йилида маҳсулот ва хизматларни сотишдан тушган даромад 100 миллион сўмдан ошса, ЯТТ қатъий белгиланган солиқ режимидан айланма солиғи режимига ўтиши шарт. Солиқ ставкаси айланманинг 4 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-коднинг мавжудлиги чакана савдо қоидаларининг мажбурий талабига айланади.
Интеграциялашган рақамли платформа орқали олинган пул оқимлари маълумотлари банклар томонидан кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдаланилади.

Мазкур ҳужжат билан 2030 йил охирига қадар ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун ягона рақамли платформага эга алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади. У орқали фаолиятни расмийлаштириш, ҳисоб-китобларни бошқариш, солиқ тўлаш, чек яратиш ва электрон ҳамён очиш мумкин бўлади. Ҳужжатлар электрон калитсиз имзоланади.
Мавзуга оид
11:06 / 05.12.2025
Экологик чоралар давомида тадбиркорлар мулкий ҳуқуқларини таъминлаш зарурлиги эслатилди
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
23:23 / 29.11.2025