Жамият | 09:01 / 05.02.2019
15414
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Туғма юрак касаллиги ташхиси қанчалик тез қўйилса, даволаш шунча осонроқ бўлади

Ҳар йили миллионлаб болалар юрак ва қон томирларининг анатомик аномалиялари билан дунёга келади. Туғма юрак нуқсонларининг 200 дан ортиқ тури бор, баъзилари енгил шаклда бўлиб, бошқалари эса боланинг ҳаётига хавф солади. Энг кенг тарқалган аномалиялар орасида атриал ва интервентрикуляр септал нуқсонлар, очиқ артериал канал, клапан патологияси мавжуд.

Касалликнинг жиддий шаклларида, тўғри даволаниш амалга оширилмаса, чақалоқларнинг биринчи ойларидаёқ 70-80 фоизи ўлишади. Бироқ, агар диагностика ўз вақтида ўтказилса, замонавий диагностикалар ёрдамида даволашнинг энг янги усуллари орқали болани тўлиқ даволаш мумкин.

Acıbadem университетининг болалар юрак-қон томир хирургия бўлимининг бошлиғи, Acıbadem Bakirkoy шифохонаси юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими бошлиғи профессор Тайяр Сариоғлу қандай қилиб болаларда касалликнинг аниқланиши, илк аломатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Профессор Тайяр Сариоғлу

Боланинг юрагидаги патологик ўзгаришларнинг асосий сабаби генетик омил ҳисобланади. Агар ота-онадан бири қаттиқ юрак касаллигига чалинган бўлса, унда янги туғилган чақалоқ ҳам айни касалликка дучор бўлиши мумкин.

Аммо нафақат генетика касалликка олиб келиши мумкин. Туғма юрак касаллиги бўлган болалар диабет касалликлари, ҳомиладорлик даврида оғир вирусли инфекциялар ўтказган аёллар, чекувчилар, спиртли ичимликлар ва баъзи дорилар фойдаланувчилари ва рентген нурига дуч келган баъзи аёллардан туғилади. Хавф омилларига 35 ёшдан ошиб туғадиган аёллар, ЭКО, Даун синдроми шаклида хромосома аномалиялари мавжуд болалар киради.

Юрак касаллиги ҳар қандай ҳомиладорлик даврида ривожланиши мумкин, лекин 6-8 ҳафта энг хавфли ҳисобланади. У даврда юрак ва клапанларнинг бўлинмалари шаклланади ва ҳар қандай салбий омил уларга таъсир қилиши мумкин.

Болада туғма юрак нуқсони борлигига оид аниқ белгилар мавжуд. Профессор Тайяр Сариоғлу бундай касаллик билан туғилган чақалоқнинг биринчи ойида ҳар учинчи болада учрайдиган ва эътиборга олиниши керак бўлган энг муҳим белгиларни айтиб ўтади. Бунга қуйидагилар киради:

• лаблар, қулоқларда ва тирноқ остидаги терининг кўкариши;

• тез нафас олиш, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши;

• чарчоқ, кўкрак қафасидаги суюқлик;

• иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги;

• чарчоқ;

• нафас олиш йўллари инфекцияларига сезувчанлик.

Бу симптомлар кўпинча кейинроқ пайдо бўлади, энг кўп ҳолларда эса ўсмирлик даврида пайдо бўлади. Туғма юрак касаллиги бўлган болаларда нафас қисилиши, кўкрак қафаси оғриши ва тез-тез юрак уриши, тез чарчаш кузатилади. 

Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, бугунги кунда жуда мураккаб юрак нуқсонларини даволаш мумкин. Баъзи ҳолларда, юракка кириш учун фақатгина кичик кесмалар қилинади, бу касалхонада қолиш муддатини қисқартиради, тезда тикланишни осонлаштиради. Агар боланинг кўкраги яхши ривожланган бўлса, унда жароҳатларнинг олдини олиш учун роботик жарроҳлик усули қўлланилади.

Интервенциал кардиология, классик жарроҳлик усули ўрнига катетер қўлланилганда юракдаги тешикларни таъмирлаш, юрак қопқоқлари ва томирларининг торайишини йўқотиш, қон томир тешикларини ёпиш ва ғайритабиий томирларни тўғрилаш, шунингдек, юрак қопқоғи протезларини қўйиш учун ишлатилади.

 Замонавий диагностик усуллар ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида қориндаги чақалоқнинг юрагини ультратовуш текширувига имкон беради. Ўзгаришлар аниқланса, ота-оналар нафақат психологик жиҳатдан тайёрланиши, балки шифокор билан биргаликда келажакда даволанишни режалаштириши мумкин.

Acıbadem шифохонасида ишлатиладиган, кислороднинг тўйинганлиги ёрдамчи ташхисни англатади, у бола ҳаётининг биринчи ойидаги аномалияларни аниқлашга ёрдам беради. Туғилгандан кейин 24-48 соат ичида кичик проба ёрдамида, боланинг бармоқлари ёки оёқларида кислороднинг тўйинганлигини аниқлайдилар. Агар муаммо аниқланса, экокардиография ўтказилади ва аниқ ташхис қўйилади.

Кўплаб болаларнинг юрагини даволаб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолган профессор Тайяр Сариоғлу шундай дейди. Ўсмирлик даврида жисмоний машқлар ёки оғир жисмоний машқлар талаб қиладиган спорт турлари вақтида тўсатдан юрак хуружи юз бериши мумкин. Кўпинча бундай ҳолларда аорта (асосий артерия) торайиши ёки коронар томирлардаги аномалиялари сабаб бўлади. Бу барча нуқсонлар осонгина йўқ қилинади.

Ўлим оқибатларини бартараф этиш учун спорт мусобақаларининг иштирокчилари экокардиография, стресс ЭКГ ҳамда эҳтимол комьпютер ва магнит резонанс томография тавсия этилади.

Ҳар бир бемор маслаҳат олиш ва Туркияга даволаниш учун жўнаб кетишда Acıbadem шифохоналар тармоғининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан маслаҳат олишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 19 уй

Телефон: +99895 144 54 45

Шунингдек, ушбу расмий сайт орқали ҳам барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид