Ўзбекистон | 19:36 / 15.02.2023
66641
2 дақиқада ўқилади

“Дом” томида “участка”. Тошкентлик фуқаро кўп қаватли уй томида ҳовлили турар жой қуриб олгани аниқланди

Ноқонуний қурилишни 15 кунда бузиб ташлаш бўйича кўрсатма берилган.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Янгиҳаёт туманида мулкдорлар кўп қаватли уйнинг том қисмидан ноқонуний равишда уй қуриб олгани маълум бўлди. Ҳолат кўп қаватли уйлардаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш тадбирлари давомида аниқланган.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Таъкидланишича, тумандаги “Янги турмуш” МФЙда жойлашган, “Мегаполис буилдинг” МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча уй қурилган. Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикридан қайтаролмаган.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўра, мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.  

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Мавзуга оид