Зеленский фронтда хитойлик аскарлар асирга олинганини маълум қилди
Украина президенти Ташқи ишлар вазирлигига Пекин билан боғланиб, Хитой бунга қандай жавоб бермоқчи эканини билишни топширди.

Фото: Видеодан кадр
Украина президенти Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари Россия армияси томонида жанг қилган Хитойнинг икки нафар фуқаросини асирга олганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу Донецк вилояти ҳудудида содир бўлган. «Бу асирларнинг ҳужжатлари, банк карталари, шахсий маълумотлари бор», деб ёзди президент ижтимоий тармоқда.
Зеленский сўзларига кўра, Хитой фуқаролари Россия армиясининг бошқа бўлинмалари таркибида ҳам жанг қилаётгани ҳақида маълумотлар бор ва ҳозир бу маълумотлар текширилмоқда. Президент Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига «зудлик билан Пекин билан боғланиб, Хитой бунга қандай жавоб бермоқчи эканини билишни» топширди.
Зеленский сўзларига кўра, Россиянинг Хитойни урушга «бевосита ёки билвосита» жалб этиши Владимир Путин «урушни тугатишдан бошқа ҳамма нарсани қилмоқчилигидан» далолат беради.
«У жангни қандай давом эттиришни изламоқда. Бу, албатта, муносабатни талаб қилади. Қўшма Штатлар, Европа ва дунёдаги тинчликни хоҳлайдиган барчанинг муносабатини», деб қўшимча қилди Зеленский.
Январь ойида Украина расмийлари Россия томонида жанг қилаётган Шимолий Кореянинг икки фуқаросини қўлга олганини даъво қилган эди. Улардан бирида Россиянинг Тува ҳудудида рўйхатдан ўтган бошқа шахс номига берилган ҳарбий гувоҳнома борлиги аниқланган, иккинчисида эса ҳеч қандай ҳужжат топилмаган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 10:50
-
80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди
Ўзбекистон | 10:36
-
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
-
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади
Ўзбекистон | 10:14
Мавзуга оид

10:34
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради

09:25
АҚШ Украинадаги муваққат ишлар вакилини тайинлади

23:22 / 01.05.2025
АҚШ кейинги 100 кун ичида Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказишга уриниб кўради

22:09 / 01.05.2025