Ўзбекистон | 21:36 / 11.12.2022
31096
1 дақиқада ўқилади

Умрзоқов: Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Фото: Президент администрацияси

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш танқидий руҳда кечмоқда.

Йиғилишда қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

9 декабр куни ҳам Умрзоқов раҳбарлигида қишни беталафот ўтказиш бўйича ўтказилган видеоселекторда Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган заводни тармоқдан узмасликни сўрагани ҳақида айтилганди. Йиғилишда Умрзоқов аҳолига берилиши керак бўлган газга ноқонуний уланишлар орқасида ким тургани аниқланиши ва жавобгарликка тортилишини маълум қилганди.

Мавзуга оид