Ўзбекистон | 12:31 / 07.07.2025
14971
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 7−11 июл кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +31…+38 даража атрофида бўлади. Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли ҳам бор.

Фото: Kun.uz

Ўтган ҳафта республика бўйича кузатилган кучли иссиқдан сўнг, 7−11 июл кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».

Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +36…+41 даражани, 8–9 июл кунлари +33…+38 даражани, 10–11 июлда +31…+36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат +37…+40 даража бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 июл куни ҳарорат асосан +39…+41 даража, 8–9 июлда +35…+38 даража, 10–11 июлда +32…+37 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид