“Аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади” — пойтахт ҳокимлиги сув тошқинлари бўйича баёнот берди
Тошкентнинг дренаж-лоток тизими ҳолатини ўрганиш бўйича шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ҳокимлик хабарига кўра, ишчи гуруҳ аклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимларни ўрганади ва бу ечимлар амалиётда қўлланилади.
Тошкент кўчаларида жорий йилнинг 13 май куни ёғган ёмғир пойтахт маркази-ю, чекка ҳудудларда ҳам катта-кичик кўлмаклар ҳосил қилиб, транспорт воситаларининг ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирди.
Савол туғилади, нима сабабдан бундай ҳолат юзага келади, уни бартараф этиб бўлмасмикан? Бунинг сабаблари кўп. Масалан ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра бунёд этилувчи барча объектларда коммуникациялар аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароитлар етарли бўлишига эришилишдан ташқари ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади.
Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига мўлжалланган қувурлар кўмиб юборилгани кузатилган. “Қош қўяман деб, кўзни чиқарди” деган мақолни айнан шундай ҳолатга нисбатан ишлатсак ўринли бўлади. Негаки, улар гўёки атрофни обод қилган, лекин шу билан шаҳар инфратузилмасига сезиларли зиён етказган, дейилади хабарда.
Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган ҳолатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади ва қўлланади.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024