Одессада Зеленский ташрифи вақтидаги зарба ва Часив Яр атрофидаги «аждаҳо тишлари». Уруш суратлари
Украинада урушнинг 742-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Украина президенти Володимир Зеленский ва Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ташрифи вақтида Одессага ракета зарбаси йўллади. Беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши яраланган.
- Буюк Британия Киевга Россия Маркази банки активларини беришга тайёр. Россия агар репарация тўласа, уларни қайтариб олиши мумкин.
- Аннексия қилинган Бердянскда сайлов комиссияси аъзосининг автомобили портлатилди. Тергов қўмитаси теракт ҳақида жиноий иш очган.
- RusNews журналисти Роман Иванов армия тўғрисидаги «фейк» тўғрисидаги модда бўйича айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди.
- Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 42 та учувчисиз учиш аппаратларидан 38 таси уриб туширилганини маълум қилди.
- Курск областида дронлар Михайловск кон-бойитиш комбинатига зарба берди. Корхона ҳудудидаги ёнилғи сақлаш омбори ёниб кетган.
- Белгород ва Воронеж областлари губернаторлари ҳам дронлар ҳужуми тўғрисида хабар берган.
- Москвада суд «КраСава» блоги муаллифи Евгений Савинни армияни «обрўсизлантириш» тўғрисидаги иш бўйича ҳибсга олди.
- Германия мудофаа вазирлиги немис офицерларининг Taurus ракеталари ҳақидаги суҳбати Россия махсус хизматлари томонидан ёзиб олинишига бир кишининг хатоси сабаб бўлганини маълум қилди.
- Венгрия президенти Швециянинг НАТОга киришини маъқуллаш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Оккупация остидаги Луҳанск области ҳаёти

Россия назорати остидаги Кировск шаҳар округи / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA /Vida Press

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press



Часив Яр яқинидаги украин ҳарбийлари
Часив Яр — Донецк областида фронт чизиғига яқин жойлашган аҳоли яшаш манзилларидан бири. Украин қўшини таъминоти ушбу шаҳар орқали ўтади. Часив Яр бу йўналишда илгарилашга ҳаракат қилаётган Россия армияси томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. Украина қуролли кучлари бунга йўл қўймаслик учун фронтнинг ушбу участкасида мудофаа чизиғини мустаҳкамламоқда, жумладан «аждаҳо тишлари» деб ном олган махсус мудофаа иншоотларини ўрнатмоқда.







Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Константиновкадаги уйда портламай қолган бомба
Константиновка — Донецк областидаги мунтазам равишда Россия қўшини зарбалари остида қолаётган шаҳар. 4 март куни ҳудудга навбатдаги зарбалардан кейин хусусий уйлардан бирининг ҳовлисида портламай қолган авиабомба топилди. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинган, 6 март куни сапёрлар бомбани чиқариб олишган ва уни зарарсизлантирган.

Володимир Зеленскийнинг Одессага ташрифи
Россия қўшини 6 март куни Одесса бўйлаб зарба йўллади, бу вақтда шаҳарда Украина президенти Володимир Зеленский ва Греция бош вазири Кириакос Мицотакис учрашув ўтказаётганди. СNN маълумотига кўра, россияликлар ракетаси президент кортежидан 500 метр масофада портлаган, грекларнинг «Прото Тема» газетаси портлаш 150 метр масофада рўй берганини ёзган. «Озодлик радиоси» журналисти Марк Крутов эса ракета Зеленский ва Мицотакис турган жойдан уч километр узоқликка тушганини маълум қилган. Греция бош вазири Зеленский билан биргаликдаги матбуот анжуманида рўй берган ҳодисани «жуда ёрқин тажриба» деб атади. «Уруш ҳақида газетада ўқиш ва уни ўз қулоқларинг билан ҳис қилиш — турли нарсалар», — деган Мицотакис.

Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Nina Liashonok / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари Авдийивка атрофида камикадзе дронлар қўлламоқда
Россия-Украина уруши — кенг кўламли қуролли можаролар тарихида икки томон ҳам дронларни оммавий қўллаётган биринчи уруш бўлди. Украиналик ҳарбийлар ҳам, россияликлар ҳам турли жанговар вазифаларни бажариш учун турлича дронлардан фойдаланмоқда. Украина қуролли кучлари Россия қўшини ҳаракатини тўхтатиш учун Авдийивка атрофида бошқалари қатори FPV-дронларни ҳам (операторларга «биринчи шахсдан кўриниш»ни узатади) қўлламоқда. Бундай дрон бир неча килограммгача портловчи моддаларни олиб юриши мумкин.




Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги таъмирлаш устахонаси
Ҳарбий экспертлар ҳам FPV-дронлар оммавий қўлланишини сўнгги ойларда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг қандай кечишини белгилаб берувчи омиллардан бири сифатида келтираётган бўлса-да, икки томон ҳам бошқа турдаги қуролларни ҳам фаоллик билан қўлламоқда. Ҳамон Ғарбдаги иттифоқчиларнинг Украинага ҳарбий ёрдам пакетида зирҳли техникалар бор, аммо етарли миқдорда эмас. Украина қуролли кучлари советлар даврида ишлаб чиқарилган техникалар, масалан, БМП-2, шунингдек Россия армиясидан ўлжа қилиб олинган ҳарбий машиналардан фойдаланмоқда. Жанг майдонида шикастланган зирҳли техникалар таъмирланмоқда ва яна фронтга юборилмоқда.





Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи
Жаҳон | 17:57
-
«5-6 та машинани урдик». Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
Ўзбекистон | 17:33
-
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди
Ўзбекистон | 17:15
-
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
Жаҳон | 16:49
Мавзуга оид

17:57
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи

13:47
«246 га 246». Россия ва Украина асирлар алмашуви ўтказди

13:33
«Бу бир томошабин учун театр». Путиннинг «Пасха сулҳи» ҳақида нима дейишмоқда?

19:21 / 19.04.2025