Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландиядан жўнатилган, одамча шаклидаги гиёҳванд моддаси фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ТИФ божхона постида Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро М.Б. номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда почта жўнатмаси ичида декларацияланмаган тўқ сариқ рангли одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди.
Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, улар соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:22 / 09.05.2026
Фашистлар режасини барбод қилган 101 ўзбек
18:15 / 07.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
12:01 / 01.05.2026