Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Фурқат туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
2018-2019 йилларда Фурқат туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2019-2020 йилларда таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши мумкин.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги собиқ Навбаҳор улгуржи савдо базаси негизида совитиш камералари, консигнация омборлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ўраб-жойлаштириш, уларни саралаш, сақлаш ва бошқа зарур инфратузилмани ўз ичига оладиган, умумий майдони 1,7 гектар бўлган темир йўл транспорти ҳамда автомобилларда юк ташиш учун логистика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда салоҳиятли инвесторларни жалб этган ҳолда логистика марказини ташкил этиш бўйича лойиҳани 2019 йилнинг якунига қадар амалга оширилишини таъминлайди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Hidoyatxon Sardorbek Sanjarbek Bog`i” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигининг Фурқат туманида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий маданият ва истироҳат боғини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги лойиҳада давлат шериги сифатида иштирок этиши белгиланиши мумкин.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жойлашган ҳудуд ва ҳажми нуқтаи-назаридан замонавий маданият ва истироҳат боғини барпо этиш учун мақбул бўлган, шу жумладан аҳоли ташрифи учун қулай жойдан 5 гектар ер майдонини маданият ва истироҳат боғи барпо этиш лойиҳасига камида 1,0 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда инвестиция киритиш, уни 2019 йил охиригача ишга тушириш, камида 80 та иш ўрни яратиш шарти билан ажратилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фурқат тумани “Қўқонбой” маҳалла фуқаролари йиғини Қўқонбой қишлоғи 601-603 контурлар ҳудудида туман ҳокимлиги захирасидаги 1,45 гектар ер майдонида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгилаб қўйилишича:
КСЗ ҳудудида, биринчи навбатда, импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш бўйича лойиҳалар жойлаштирилади;
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади;
КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;
КСЗ иштирокчиларига инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ–3356-сон қарори билан ташкил этилган Фарғона вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:00 / 03.04.2026
Фарғонада оғуфурушларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
08:28 / 12.02.2026