Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Савдо-логистикада Озарбойжон асосий иштирокчи” – Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири
Kun.uz билан гаплашган Қозоғистон бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангариннинг айтишича, Озарбойжоннинг Марказий Осиё маслаҳат учрашувига қўшилиши – яхши сигнал. Чунки савдо-логистика томонлама бу давлат минтақа учун жуда муҳим ва бу йўналишда Озарбойжон асосий иштирокчи.
Фото: Kun.uz
Озарбойжон Марказий Осиё давлатлари билан МДҲ ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида мулоқотга эга. (Туркий ташкилотдаги диалогда минтақадан фақат Тожикистон йўқ). Бундан ташқари, яқин 8 йил мобайнида Озарбойжон президенти Марказий Осиёга ўн мартадан ортиқ ташрифларни амалга оширган.
Озарбойжоннинг кетма-кет уч йиллик маслаҳат учрашувидаги қатнашувидан кейин 2025 йилдан эътиборан тўла ҳуқуқли аъзо давлатга айланиши – муҳим қадам.
“Биз учун бу жуда муҳим. Озарбойжон — энг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бири. Бизни қадимий биродарлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам муносабатлари боғлаб туради. Шарқдан ғарбга йўналган савдо-логистика йўналишида бугунги кунда Озарбойжон асосий иштирокчидир. Бугун биз Озарбойжон билан савдо-логистика ҳамкорлигини давом эттиришнинг турли вариантларини кўриб чиқдик, президентлар, жумладан, янги йўлак очиш имкониятини ҳам тилга олиб ўтди. Шу муносабат билан, албатта, бугун менимча, тарихий воқеа бўлди”, дейди Қозоғистон бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири.
Эслатиб ўтамиз, саммитда бу тўғрисидаги алоҳида ҳужжатга минтақа президентлари имзо чекди. Президент Илҳом Алиев эса Марказий Осиё ва Озарбойжон аллақачон ягона геосиёсий ва геоиқтисодий минтақа эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:21 / 30.03.2026
Тадқиқот: Марказий Осиё дарёлари музликларга боғлиқ ҳолда ўзгариш босқичида
17:30 / 25.03.2026
Қўштепа, Орол, Роғун ва сув танқислиги – вазир билан суҳбат
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
10:13 / 21.03.2026