Ўзбекистон | 18:14 / 16.02.2026
3313
1 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида нархларни назорат қилади

Қўмита йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Фото: Kun.uz

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, бу президент томонидан Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш ҳақида берилган топшириқ доирасида амалга оширилмоқда.

Қайд қилинишича, Рақобат қўмитаси Рамазон ойида талаб кескин ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда таъминотчиларни нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб бориш бўйича кўрсатмалар юборган.

Рақобат қўмитаси ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида барча зарур чораларни кўриб боришини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид