Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
Энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида авдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида 80дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
Андижон вилояти
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг 2 та 3,9 млрд сўмдан ортиқ;
Навоий вилояти
Навбаҳор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 18 та 4 млрд сўмдан ортиқ;
Конимех тумани ободонлаштириш бошқармасининг 22 та 5 млрд сўмга яқин;
Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 9 та 480 млн сўмга яқин;
Нурота туман ободонлаштириш бошқармасининг 12 та 2,3 млрд сўмга яқин;
Навоий вилояти ёшлар ишлари бошқармасининг 3 та 550 млн сўмлик;
Қашқадарё вилояти
Миришкор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 8 та 1,1 млрд сўмлик;
Бухоро вилояти
Пешку туман тиббиёт бирлашмасининг 7 та 1,5 млрд сўмдан ортиқ;
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг 2 та 1,7 млрд сўмдан ортиқ;
Тошкент вилояти
“Ҳудудгаз Комплектация” УКининг 1 та 3 млрд сўмдан ортиқ;
Тошкент шаҳар
“Кўприкқурилиш” АЖнинг 1 та 1,3 млрд сўмлик
энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
“Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди”, дейилади қўмита хабарида.
Мавзуга оид
20:49 / 25.03.2026
Рақобат қўмитаси электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларда қоидабузарликларни аниқлади
19:55 / 11.03.2026
Ногиронлар учун онлайн платформа тендерида шубҳали ҳолатлар аниқланди
15:06 / 10.03.2026
Давлат харидларида 28 мингдан ортиқ рақобатга зид ҳолат аниқланди — Рақобат қўмитаси
12:06 / 04.03.2026