Технология | 15:36 / 15.09.2020
4271
1 дақиқада ўқилади

YouTube янги сервисни йўлга қўймоқчи – у TikTok рақобатчиси бўлади

Ҳозирда YouTube Shorts сервиси Ҳиндистонда синовдан ўтказилмоқда.

Фото: imago

YouTube видеохостинги Хитойнинг TikTok иловасига рақобатчи бўлиши кутилаётган YouTube Shorts қисқа видеолар сервисини синовдан ўтказмоқда.

"Shorts – бу ўз мобил телефонларида қисқа, қизиқарли видео суратга олишни истаган ишлаб чиқарувчилар ва санъат вакиллари учун янги тажриба ҳисобланади", - дейилади YouTube расмий блогида.

Янги сервис худди TikTok сингари 15 сонияли видео суратга олиш ҳамда унга мусиқа қўшиш имконини беради. YouTube Shorts дастлаб Android операцион тизимида ишлайди, кейинчалик эса iOS фойдаланувчилари учун ҳам йўлга қўйилади.

 Хабар қилинишича, ҳозирда YouTube Shorts сервиси Ҳиндистонда синовдан ўтказилмоқда. Ҳиндистон ҳукумати июнь охирларида TikTok ва Хитойнинг қатор иловаларини блоклаганди.

YouTube Shorts сервиси АҚШ ҳукумати ва TikTok ўртасидаги қарама-қаршилик фонида ишга тушмоқда. Августда АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳудудида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид