Жамият | 00:05 / 09.04.2020
12010
1 дақиқада ўқилади

Стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилди

Давлат хизматлари агентлиги карантин вақтида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар бериш бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, 8 апрель ҳолатига 195 мингга яқин ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 175 мингдан ортиғи кўриб чиқилган. Натижада 33 мингдан зиёд ариза қаноатлантирилган, 142,5 мингга яқин сўров белгиланган талабларга жавоб бермагани учун рад этилган.

Энг кўп ариза Тошкент шаҳридан – 71 мингдан ортиқ. Тошкент вилоятида 17 мингга яқин, Фарғонада 16 мингдан ортиқ, Самарқандда 14 мингдан зиёд ҳайдовчи махсус рухсатнома олиш учун сўров киритган.

Шу пайтгача ДХМлар томонидан Сирдарё вилоятида бор-йўғи 125та, Жиззах вилоятида 313та стикер берилгани эътиборга молик.

Мавзуга оид