Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қоралади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Россия президентининг Нижний Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади.
Фото: Президент матбуот хизмати
30 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Россия Президентининг Нижний Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади. Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги — 2026 йил муносабати билан бир-бирини қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилади.
Мавзуга оид
18:59
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
09:57
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
20:35 / 01.04.2026