Ўзбекистон | 17:00 / 09.02.2026
11412
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Murad Buildings дарё бўйида жойлашган ҳаётнинг янги стандартини белгилаб берувчи Soy Bo‘yi лойиҳасининг очилиш маросимини тантанали тарзда ўтказди

2026 йил 8 феврал куни Учтепа туманида Murad Buildings компанияси томонидан Soy Bo‘yi турар жой мажмуасининг 1-босқичи расмий очилишига бағишланган кенг кўламли тадбир ўтказилди. Бизнес-класс тоифасига мансуб ушбу ноёб лойиҳа замонавий архитектура, табиат билан уйғунлик ҳамда юқори даражадаги қулайликни ўзида мужассам этган.

Фото: Murad Buildings

Тадбир маҳалла руҳи билан илҳомланган фестивал форматида бўлиб ўтди. Самимий мулоқот, табассумлар, миллий таомлар ва қўшничилик муҳити келажакдаги яшовчилар учун нафақат лойиҳа билан яқиндан танишиш, балки бир-бирини яхшироқ билиш ва умумий қадриятлар асосида шаклланаётган ҳамжамиятнинг бир қисми эканини ҳис этиш имконини берди. Дастур доирасида мажмуанинг тўрт блоки бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди. Меҳмонлар ободонлаштирилган ҳудудлар, хонадонлар ва дам олиш зоналарини кўздан кечириб, уларга юқори баҳо беришди.

Тадбир давомида харидорлар ишончи ва лойиҳанинг узоқ муддатли қўллаб-қувватланишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Murad Buildings ва «Ўзбекинвест» компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик таъкидланди. Улар аввалроқ «Икки карра ишонч» дастурини тақдим этган эди. Ушбу дастурга кўра, қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, 10 йил давомида Murad Buildings ҳисобидан Soy Bo‘yi мажмуасидаги хонадонлар суғурта ҳимояси билан таъминланади. Суғурта ёнғин, портлаш, ўғирлик, ғайриқонуний ҳаракатлар, табиий офатлар ва бошқа кутилмаган ҳолатларни қамраб олади.

«Soy Bo‘yi лойиҳасининг биринчи босқичи очилиши жамоамиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз одамлар учун қулай, хавфсиз ва осойишта яшаш муҳитини яратмоқдамиз. Биз учун аҳоли билан узоқ муддатли муносабатларни айнан лойиҳага қўйилган илк қадамдан йўлга қўйиш ниҳоятда муҳим», - дея таъкидлади Murad Buildings бош директори Ойбек Нурмуҳамедов.

Шунингдек, айни кунларда Soy Bo‘yi турар жой мажмуасининг илк яшовчиларига хонадон калитлари топширилмоқда. Бу эса лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланганидан далолат беради. Яқин орада мажмуа ҳудуди болалар ва катталарнинг қувончли овозлари билан тўлади.

Бугун Soy Bo‘yi аста-секин ҳақиқий аҳил яшовчилар шаклланаётган масканга айланмоқда. Бу ерда қўшничилик, ишонч ва чин маънода маҳалла муҳити қадрланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид