Ўзбекистон | 21:22 / 03.04.2026
7592
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна ер қимирлади

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бир кунда иккинчи марта 2–3 балли зилзила сезилди. Зилзила эпицентри Афғонистонда жойлашган, магнитудаси эса 6 ни ташкил этган.

3 апрел куни Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази

Соат 21:12 да кузатилган ер силкиниши эпимаркази Тошкентдан 526 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 6, чуқурлиги 207 км.

Зилзила Ўзбекистон вилоятларида қуйидагича сезилди:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км;
  • Фарғона вилоятида 3 балл, 420;
  • Наманган вилоятида 2–3 балл, 485 км;
  • Андижон вилоятида 2–3 балл, 477 км;
  • Сирдарё вилоятида 2–3 балл, 457 км;
  • Тошкент вилоятида 2–3 балл, 520 км;
  • Тошкент шаҳрида 2–3 балл, 526 км.

Бу кун давомидаги иккинчи бор ер силкиниши бўлмоқда. Кундузи Тожикистондаги зилзила кучи ҳам Ўзбекистон ҳудудларида сезилганди

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид