Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар режали равишда ёқилмоқда
Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларни режали ёқиш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотга кўра, мазкур тадбир турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ҳамда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, ёқиш ишлари мутасадди идоралар рухсати ва ўзаро келишув асосида ташкил этилган.
Шунингдек, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва унинг кўлами тўлиқ назоратга олингани таъкидланган.
Мутасаддилар ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режа асосида олиб борилаётганини билдириб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни сўради.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликка чақирилди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026