Жамият | 15:30 / 27.04.2022
19261
1 дақиқада ўқилади
Асака тумани ҳокимлиги юристи пора олаётганда қўлга олинди
Юридик хизмат ходими туманда фаолият юритадиган фермер хўжалиги раҳбаридан минг доллар олган вақтда ушланган.
Асака тумани ҳокимлигининг юридик хизмати раҳбари Х.Қ. бугун, 27 апрел куни туманда фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбаридан минг доллар олаётганда ДХХ ва Бош прокуратура хузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Kun.uz'нинг Асака тумани ҳокимлигидаги манбаси хабар бермоқда.
Манба юрист фермердан нима мақсадда пул олганидан хабардор эмаслигини билдирди.
Аввалроқ, Андижонда темирйўл станцияси тасарруфидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган станция бошлиғи ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
15:44 / 01.11.2024
Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган қизалоқ қутқариб қолинди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
10:26 / 24.10.2024