Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 9 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
ЙТҲ Балиқчи туманида содир бўлган: Зил юк машинаси тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган болани уриб юборган. Сўнгра чорраҳада тўхтаб турган Cobalt машинаси билан тўқнашган. Оғир тан жароҳати олган бола шифохонада вафот этди.
Андижон вилоятида ёш боланинг ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 24 феврал куни соат 15:56 ларда Балиқчи тумани Эски Марказ маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 24 ёшли ҳайдовчи А.Ж. Зил юк машинасини бошқариб бораётиб, тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан югуриб чиққан Ҳ.М.ни уриб юборган. Сўнгра ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган пиёда Ҳ.М. кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲ акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда кўринишича, светофорнинг яшил чироғи ёниб-ўчиб, сариққа алмашганига қарамай юк машинаси чорраҳани кесиб ўтишда давом этган ва пиёдани уриб юборган.
Аввалроқ Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026