Ўзбекистон | 12:16 / 01.08.2025
4236
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +32…+35, жанубда баъзи жойларда +38 даражагача бўлади.

Фото: Kun.uz

Август ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Жума кундузи Фарғона водийсида, шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Ҳаво ҳарорати +32…+35 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +38 даражагача бўлади. Бу август ойи боши учун кузатилган иқлим меъёрларидан 12 даражага пастдир, дейилади хабарда.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13−16 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида жума кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 1215 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+23 даража, кундузи +32…+35 даража бўлади.

Бундан олдинроқ 1 август куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид