Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: «Россия жаҳон урушини бошлади»
Фото: 112.ua
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россия жаҳон урушини бошлади. Бу ҳақда у Мюнхендаги хавфсизлик бўйича анжуманда айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Европа ҳақиқати».
«Россия томонидан бошланган гибрид уруши глобал даражадаги гибрид урушга айланмоқда», - дея айтиб ўтди Порошенко.
Унинг сўзларига кўра, «Россия раҳбарияти томонидан Украинада синовдан ўтказилган» гибрид уруши усуллари жаҳоннинг бошқа минтақаларида қўлланилмоқда.
Шунингдек, Украина президенти Россияни Petya вирусини тарқатишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.
Мавзуга оид
09:13
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
09:30 / 25.03.2026
Россия Жиноят кодексига “совет халқи геноциди” бўйича янги моддалар киритилмоқда
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
17:34 / 24.03.2026