Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 май куни «Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан чекланади. Чеклов 22 май куни соат 16:00 дан соат 21:00 гача амал қилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақти-вақти билан ёпиқ бўлади, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази.
Чеклов 22 май соат 16:00 дан 21:00 гача амал қилади. Бу пайтда қуйидаги кўчаларда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КҲАЙ-Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КҲАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
- Нурафшон-Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
- Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор-Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.


ЙҲТЭМ ҳайдовчиларга олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришни тавсия қилди.
Мавзуга оид
15:56 / 10.10.2024
Ўзбекистон — Эрон ўйини сабабли «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
21:22 / 17.03.2023
“Муаммонинг ечими бор” – эртанги финал ва чипта бизнесидаги олибсотарлар ҳақида
18:45 / 17.03.2023
«Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» — финал чипталари қўлга чиқиб кетган
10:01 / 19.06.2022