Электромобил сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунга кўра, электромобил сотиб олиш ва уни Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади.
18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, концептул жиҳатдан қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга қиймати 2,9 млн доллар бўлган 131 та электр транспорт воситаси импорт қилинган. Биргина жорий йилнинг икки ойи давомида эса 85 та электромобиль мамлакатга олиб келинган.
Амалдаги тартибга кўра, аввал фойдаланилмаган янги электромобил сотиб олганлик ёки уни Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирганлик учун харид қийматининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Фойдаланишда бўлган электромобиллар учун ставкалар фарқланади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос «ўсиш нуқтаси» деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича 50 фоизлик имтиёз берилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил октябрда, Қорақалпоғистонга ташрифи вақтида айтганди.
Мавзуга оид
11:27 / 21.05.2021
Ўзбекистонга апрел ойида 65та электромобил олиб келинди
15:06 / 18.05.2021
Электромобилларни сотиб олиш ёки вақтинчалик олиб кириш учун йиғим бекор қилиниши мумкин
22:12 / 05.05.2021
2020 йилда дунёда электромобиллар сотилиши бўйича рекорд қайд этилди
07:59 / 22.04.2021