Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги келишувни олқишлади
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Вашингтонда, Доналд Трамп ҳузурида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаган эди. Ўзбекистон барча томонларнинг кўп йиллик можарони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлади.
«Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикаси етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз», дейилади баёнотда.
ТИВ барча томонларнинг кўп йиллик можарони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.
«Ишончимиз комил, Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликнинг имкон қадар тезроқ ўрнатилиши кенг минтақамиздаги барча халқлар манфаати учун йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади», дейилади баёнотда.
8 август куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Вашингтонда, Доналд Трамп ҳузурида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолади.
«Арманистон ва Озарбойжон барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш, савдо, туризм ва дипломатик алоқаларни ўрнатиш, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади», деди Оқ уй раҳбари.
Шундан сўнг, Озарбойжон ва Арманистон етакчилари президент Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:21
АҚШ ва Франция Украинанинг Путин қароргоҳига ҳужуми ҳақидаги даъволарга шубҳа билан қарамоқда
18:03 / 30.12.2025
Ўзбекистонликларга Green Card учун виза бериш тўхтатилди
09:45 / 30.12.2025
Арманистон ва Туркия визавий тартибни қисман соддалаштирди
09:01 / 30.12.2025