Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор ҳудудларда иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июл куни нефт-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Мутасаддилар бунинг учун етарли энергия ишлаб чиқариш, газ омборларида жамғариш ва мувозанатли етказиб бериш чоралари кўрилаётгани тўғрисида ахборот берди.

Хусусан, Таллимаржон иссиқлик электр станциясида 1 минг 65 мегаваттли иккита буғ-газ қурилмаси, Сирдарёда 1 минг 573 мегаваттли иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг жами қуввати йилига 20 миллиард киловатт-соат бўлади.
Шунингдек, бу йил Тошкент, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жами 162 мегаваттли янги гидроэлектр станциялар ишга туширилади. Уларда йилига 648 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади. Булар, аввало, халқимиз эҳтиёжи ва ўсиб бораётган иқтисодиёт учун қўшимча қувват бўлади.

Айни пайтда тегишли тармоқ ва подстанцияларни таъмирлаш ишлари ҳам бошланган. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Мавзуга оид
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025