Ўзбекистон | 07:02 / 24.07.2024
2172
2 дақиқада ўқилади

Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий соғломлаштирилади

Пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган чоралар белгиланди.

Фото: Kun.uz

“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланди:

  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабргача тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади;
  • 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун кластерларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг, мос равишда жамғарманинг тижорат банкларига ажратган кредит ресурсларининг қолдиғини қайтариш муддати тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.

2024 йил 1 августдан жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ва сотиб олиш қийматининг 35 фоизи ва ундан юқори қисми тўланган пахта тозалаш заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини жалб этиладиган кредит бўйича мулкий мажмуа сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади. 

Тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддати 1 йилга узайтирилади.

Мавзуга оид