Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Путинга нима ҳақида ёзгани маълум бўлди
Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин
Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков сўзларига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Индан Владимир Путинга топширилган мактубда олий даражада алоқаларни мунтазам равишда ушлаб туриш ҳақида гап борган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Ушаковнинг сўзларига кўра, мактубда ҳар икки етакчининг эҳтимолий учрашуви бўйича маълумот бўлмаган.
«У ерда биз олий даражада алоқаларни ушлаб туришимиз ҳақида айтилган», - дея маълум қилди Ушаков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР вакили Путинга Ким Чен Индан мактуб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:53 / 11.05.2026
Путин илк маротаба уруш тўхташи мумкинлигига ишора қилди – CNN
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
09:11 / 11.05.2026
Путин Шрёдерни музокарачи сифатида таклиф қилди
14:17 / 10.05.2026