Ўзбекистон | 15:07 / 27.05.2021
4428
1 дақиқада ўқилади

«Ўз пойабзал фабрикам бўлишини мақсад қилганман» — 2 синфдан косибчиликни ўрганган Жобирхон

Наманган шаҳрида 3-мактаб битирувчиси Жобирхон Икромжонов ёшлигидан косибчиликка қизиққан. У ҳозирда бежирим оёқ кийимлар тайёрлайди. 

2-синфдаёқ устага шогирд тушган қаҳрамонимиз ўз касбини мукаммал ўрганишга қарор қилган. 

«Ишни таъмирлаш ишларини ўрганишдан бошлаганман. Биринчи марта ўз пойабзалимизни қайтадан тайёрлаш учун бузиб қолипга солганмиз. Унча ўхшамаган бўлса-да, устозимиз далда берганлар» — дея косибчиликни ўрганишда дуч келган машаққатларини айтиб ўтди.

Қаҳрамонимиз ҳозирда бозорга ўзи мустақил пойабзал етказиб бермоқда. 

Мактабни битирар экан, Жобирхон дизайнерлик соҳаси бўйича олий маълумот эгаси бўлишни ният қилган. Келажакда ўз пойабзал фабрикасини очмоқчи.

Мавзуга оид