Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда туризмни ривожлантиришга 200 млрд сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш ва унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 млрд сўм миқдоридаги маблағ ажратиш белгиланган.
Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар этиб белгиланди:
- туризм салоҳиятига эга ҳудудлар муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;
- туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилма қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;
- оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатлари бир қисмини субсидиялаш;
- туризм зоналари бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчалари ташкил этиш;
- моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;
- махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари яратиш;
- туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;
- Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.
Шунингдек, қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
- жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
- жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари;
- субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;
- жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот шакллантириш ва назорат ўрнатиш.
Мавзуга оид
18:00
Тўрт фаслда ҳам сайёҳлар узилмайдиган қишлоқ: Эртошсойда бир кун
17:50
2025 йилда Ўзбекистонга келган хорижликлар сони кескин ошди. Энг кўп ташриф қайси давлатлардан?
19:32 / 18.01.2026
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
21:29 / 15.01.2026