Ўзбекистон | 17:50
1374
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистонга келган хорижликлар сони кескин ошди. Энг кўп ташриф қайси давлатлардан?

Ўтган йилда Ўзбекистонга 11,7 млн нафар чет эллик туристик мақсадларда келган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 47 фоизга кўп. Ушбу даврда Ўзбекистонга келаётган афғонистонликлар сони 6,5 баробарга, хитойликлар сони 3,8 баробарга, туркманистонликлар сони 87 фоизга ошган. МДҲ мамлакатларини ҳисобга олмаганда энг кўп сайёҳ Афғонистондан келяпти.

Фото: Getty images

2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқароcи туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3,7 млн нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.

Kun.uz 2024 йил ва 2025 йилларда Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида ўзгаришини таҳлил қилди:

  • Қирғизистон – 3,3 млн нафар (2024 йилда 2,33 млн нафар);
  • Тожикистон – 2,7 млн нафар (2,32 млн нафар);
  • Қозоғистон – 2,7 млн нафар (1,48 минг нафар);
  • Россия – 984 минг нафар (788 минг нафар);
  • Афғонистон – 476 минг нафар (73 минг нафар);
  • Туркманистон – 370 минг нафар (198 минг нафар);
  • Хитой – 279 минг нафар (74 минг нафар);
  • Туркия – 175 минг нафар (119 минг нафар);
  • Ҳиндистон – 81 минг нафар (71 минг нафар);
  • Жанубий Корея – 46 минг нафар (41 минг нафар).

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга келаётган хитойликлар сони 3,8 баробарга, туркманистонликлар сони 87 фоизга, қозоғистонликлар сони 82 фоизга ошган. МДҲ мамлакатларини ҳисобга олмаганда, энг кўп сайёҳ Афғонистондан келяпти. Хусусан, ўтган йилда ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга келганлар сони қарийб 6,5 баробарга кўпайган. Бу Термизда логистика маркази очилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Умумий ташриф буюрувчиларнинг 9,5 млн нафари ёки 81,5 фоизи қўшни давлат фуқаролари ҳиссасига тўғри келган.

Мавзуга оид