Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гарри Поттернинг ёшлигидаги уй биринчи маротаба ташрифлар учун очилади
Гарри Поттер ёшлигидаги уй биринчи маротаба ташрифлар учун очилади, деб хабар бермоқда The Independent нашри. Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг тасвирлаган оламда бу уй Литтл Уингинг шаҳридаги кўчалардан бирида жойлашган. Ёш сеҳргар бу уйда Дурслейлар оиласи билан бирга яшаган.
Энди машҳур уйда Warner Bros. Studio Tour London экскурсияси доирасида бўлиш мумкин. Уй сайёҳлар учун 27 майдан 6 июнгача очиқ бўлади.
Warner Bros. компаниясида айтилишича, безакчи-рассомчиларга Дурслейлар оиласи учун энг хунук мебель ва пардалар топиш жуда қизиқ бўлди.
Ташриф буюрувчилар Дурслейлар оиласи костюмларини кўришлари ва Гарри Поттер Хогвартсдаги сеҳргарлик мактабига таклиф қилинган мактублар қандай келганини билишлари мумкин бўлади.
2016 йилда Поттернинг саргузаштлари ҳақидаги илк фильм – "Гарри Поттер ва фалсафа тоши"нинг намойишига 15 йил тўлади.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025