Ўзбекистон | 22:02 / 20.10.2025
22490
1 дақиқада ўқилади

Самарқандга кириш йўллари 30 октябрдан 14 ноябрга қадар ёпилади

Шаҳарда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябрига қадар Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Шу кунлари Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд қилинишича, транзит транспорт воситалари учун айланма ҳаракат йўналишлари ташкил этилади.

ИИВ ушбу кунларда Самарқандга боришни мақсад қилган фуқароларга режани ўзгартиришни тавсия қилди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид