Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг опий фош этилди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Самарқанд вилоятида ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий фуқаро ҳамда 3 нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Амалиёт давомида 37 кг 421 г “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинди.
Фото: ДХХ
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1992 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси, шунингдек Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатимизга олиб келган. Маҳаллий фуқаролар эса ушбу гиёҳвандлик моддасини сотиш билан шуғулланган.
Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:17 / 14.12.2025
Тожикистондан келаётган Cobalt бакидан 30 кг опий топилди
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
12:00 / 04.12.2025