Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Ўрганишлар давомида аниқланишича, 3 ёшли қизнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолган. Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент метрополитени ижтимоий тармоқларда ёш бола поезд йўлига итариб юборилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 26 июн санаси соат тахминан 18:00 да метрополитеннинг «Пахтакор» бекатида ҳаракат таркибидан тушиш чоғида йўловчилардан бири (3 ёшли қиз) ҳамроҳининг этиборсизлиги натижасида вагон эшигига оёғини қисиб олган. Шундан сўнг, зудлик билан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган.
Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган.
«Тармоқда тарқалаётган «Ёш болани итарворишди» мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бу хабарлар ёлғон маълумотдир», — дейилади муносабатда.
Пойтахт метрополитени йўловчиларидан ҳаракат вақтида ёш болаларига эътиборли бўлишларини сўради.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фаолларидан бу каби ўз тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмаслик, ёлғон маълумот тарқатилгани учун қонунчиликда жавобгарлик борлиги эслатиб ўтилди.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026