Ўзбекистон | 18:29 / 13.06.2019
3479
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади 

Фото: Uznature.uz

Ҳукумат қарори билан 2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-каналида хабар берилди.

Хабарга кўра, стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;

Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;

давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;

замонавий геоахборот технологиялари (ГИС–технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;

ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;

биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид