Бухорода 2 000 доллар эвазига фуқарони ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Бухорода ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.Ў. ўзга бир фуқарони алдаб, ундан синглиси A.Т.ни Бухоро давлат университетининг хорижий филалогия факультетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ доллари олади. Фирибгар олган пулини шаҳарнинг “Карвон” буюм бозори олдида қайтариб бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан Н.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган икки нафар талаба қўлга олинганди.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024