Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Тринидад ва Тобаго Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди.
2023 йилнинг 15 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Тринидад ва Тобаго ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
Ҳужжатни икки мамлакат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Тринидад ва Тобагонинг БМТдаги доимий вакили Деннис Френсис имзолади.
Бу давлат Жанубий Американинг шимоли-шарқий соҳилида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка Давлатлари Ташкилотига аъзо.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
08:56 / 28.09.2024
Ўзбекистон Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
14:20 / 27.09.2024