“Россиядаги ўзбек мигрантларининг вақтида иш ҳақини ололмаслик ҳолатлари ошган” – Миграция агентлиги
2022 йилнинг феврал-март ойларида 2200га яқин Россиядаги фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Мурожаатларнинг 1300дан ортиғи ўз вақтида иш ҳақларини ололмаслик билан боғлиқлиги қайд этилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Ахматов охирги 2 ойда Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар кўпроқ қандай масалаларда агентликка мурожаат қилгани масаласига тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Азим Ахматов ўтган феврал ва март ойларида мурожаатларнинг турларида ўзгаришлар сезилганини таъкидлади.
“Мурожаатлар сони сенсацион ҳолатда ўзгаргани йўқ, табиий жараёнда амалга ошиб келяпти. Лекин мурожаатларнинг турларида, шаклларида фарқ сезилди. Масалан, ўтган 2 ой давомида 2200га яқин фуқароларимизга ҳуқуқий ёдам кўрсатилган бўлса, бунинг 1300дан ортиғида вақтида иш ҳақларини ололмаслик ҳолатлари кузатилган. Илгари бу кўрсаткичлар 10-20 фоиз атрофида бўладиган бўлса, бунинг даражаси ошди”, – дейди агентлик вакили 5 апрелда ўтказилган матбуот анжуманида.
Бу, – унинг изоҳлашича, – маълум бир вақтда тўлқинланувчи мурожаатлар турига ҳам киради. Чунки бу ҳолатда, айниқса, март ойларидан бошлаб янги ишларнинг бошланиш жараёни кўпаяди.
Қишки муддатларда ҳам иш ҳажмининг камлиги, ҳам иш берувчиларнинг янги қурилиш йўналишларида ишларининг бошланмаслиги жиҳатидан ишчи ва иш берувчилар ўртасидаги қуйи муносабатларда тушунмовчиликлар келиб чиқади.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024