Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ўзбекистонга келади
3 ноябр куни Саудия Арабистони қироллигининг Энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматида хабар берилди.
Ташриф дастурида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган МДҲ Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 51-йиғилишида иштирок этиш ҳамда “Ўзбекенерго” АЖ ва “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раҳбариятлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 51-йиғилиши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:38 / 07.04.2026
БАА, Кувайт ва Саудия Арабистони яна Эрон ҳужумларига дуч келди
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
18:07 / 05.04.2026
Умрага борган 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтолмаяпти
11:08 / 02.04.2026