Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
4-7 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши ортидан тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.
«Ўзгидромет» 4-7 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
«Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:24
-
Зеленский Трампдан энг кучли қарталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири
Жаҳон | 00:52
-
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Фан-техника | 00:20
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
Мавзуга оид

20:36 / 30.04.2025
1-2 май кунлари айрим ҳудудларда сел-сув тошқини юз бериши мумкин

12:26 / 28.04.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

17:10 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

12:22 / 25.04.2025