Ўзбекистон | 15:20 / 03.07.2017
41491
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказишади

Фото: Trend News Agency

Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларининг Марказий ҳарбий округи бўлинмалари ҳамкорлигида 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбийлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкинга асосланган ҳолда хабар берган.

"2005 йилдан бери илк марта Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий бўлинмалари 2017 йил октябрида Фориш полигонида қўшма тактик ўқув машғулотлар ўтказишади", — деган Рошчупкин.

Фориш полигони Тошкент шаҳридан 250 километр масофадаги Нурота тоғ тизмаларининг шимолий ёнбағирларида жойлашган.

Рошчупкиннинг аниқлик киритишича, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши бўйича келишувга икки мамлакат мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентда ўтказилган ишчи учрашуви (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва РФ Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Владимир Зарудницкий раҳбарлигидаги делегациялар) якунида эришилганди.

Мавзуга оид