Жамият | 19:00 / 24.12.2025
1041
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ipak Yuli Bank ва JICA микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида тўғридан-тўғри молиялаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент, 2025 йил 22 декабрь — Ipak Yuli Bank ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган, аёллар ва ёш тадбиркорларга алоҳида эътибор берувчи 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимини имзолаш орқали тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фото: Ipak Yuli Bank

Мазкур келишув JICA ва Ipak Yuli Bank ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри кредит ҳамкорлиги бўлиб, халқаро молия институтининг банкнинг молиявий барқарорлиги, корпоратив бошқарув стандартлари ҳамда мамлакатда хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги стратегик ролига бўлган юқори ишончини акс эттиради.

Бизнесни кенгайтириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳавола орқали ўтинг.

Жалб қилинган маблағлар микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодий диверсификация ва барқарор ўсишни таъминлаш, шунингдек, етарли даражада қамраб олинмаган аҳоли қатламлари орасида молиявий инклюзияни оширишга йўналтирилади.

Битим имзоланиши муносабати билан Ipak Yuli Bank Бошқаруви Раиси Саидаброр Сайдаҳмедов қуйидагиларни таъкидлади: «JICA билан тўғридан-тўғри кредит молиялаштиришни жалб этиш орқали халқаро ҳамкорларимиз тармоғини кенгайтираётганимиздан мамнунмиз. Ушбу маблағлар бутун мамлакат бўйлаб микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча имкониятлар яратади. Айниқса, аёллар ва ёш тадбиркорларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз, бу эса инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга бўлган содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайди. JICA билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қиламиз».

Ўз навбатида, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми шундай деди: «Ipak Yuli Bank’ига кучли қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ушбу битим Японияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш уйғотганидан мамнунмиз. JICA кредити IFC кредити билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг устувор йўналишларига тўлиқ мос келади ва муҳим масалаларни ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур келишув яқинда Японияда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Япония” саммитида ҳам эслаб ўтилди».

JICA ҳақида

Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) Япониянинг расмий ривожланиш ёрдамини (ODA) амалга оширувчи асосий институт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик бошланганидан буён JICA 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар, грантлар ва техник ёрдам дастурларини тақдим этган. JICAнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим ва инсон капиталини ривожлантириш каби устувор йўналишларни қамраб олиб, мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшмоқда.

Ipak Yuli Bank ҳақида

1990 йилда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи хусусий банки сифатида асос солинган Ipak Yuli Bank бугунги кунда 2,5 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатмоқда. Банк чакана, корпоратив ва инвестицион маҳсулотларнинг кенг доирасини таклиф этади, 5 миллиондан зиёд карталарни муомалага чиқарган ҳамда 900 дан ортиқ банкомат ва 20 000 POS-терминалдан иборат тармоққа эга.

Рақамли трансформациянинг етакчиларидан бири сифатида банк мижозлар тажрибасини яхшилаш ва барқарор ривожланишга алоҳида эътибор қаратади. Ipak Yuli Bank We-Finance Code ташаббусига қўшилган, ESG стандартларига амал қилади ва ISO 9001 ҳамда ISO 14001 халқаро сертификатларига эга. Банк акциядорлари қаторида DEG (Германия) ва Triodos Investment Management (Нидерландия) каби нуфузли халқаро молия институтлари мавжуд.

Банкнинг ишончлилиги халқаро рейтинглар (Fitch — B, Moody’s — B1) ва ADB’нинг Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури (TSCFP) доирасидаги Confirming Bank мақоми билан тасдиқланган. Сўнгги йилларда Ipak Yuli Bank маркетинг, рақамли инновациялар, карталар эмиссияси ва барқарор ривожланиш борасидаги ютуқлари учун Visa, Mastercard, Uzcard ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) томонидан бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

Ipak Yuli Bank — Think Big / Катта мақсадлар сари

Мижозларга ғамхўрлик қилиш бошқармаси телефон рақами: 1296, 78 140-69-00

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Linkedin

Мавзуга оид