Йил якунлари банк ишига бўлган тизимли ёндашувни кўрсатади: чакана ечимлар ривожи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, халқаро молиявий институтлар ишончини мустаҳкамлаш ва мижозлар ҳамда мамлакат иқтисодиёти учун барқарор молиявий муҳит яратиш.

Стратегик трансформация ва ребрендинг

2025 йил кузида Ipak Yuli Bank янгиланган Think BIG / Катта мақсадлар сари стратегик платформасини тақдим этди. Ребрендинг банк ривожланишида янги — янада етук, кенг кўламли ва узоқ муддатли мақсадларга йўналтирилган босқични бошлаб берди.

Янгиланиш нафақат визуал айдентикани, балки бренд фалсафасини ҳам қамраб олди: мижозларнинг катта мақсадларига эътибор, иқтисодиётнинг барқарор ривожи ва банкнинг ишончли молиявий ҳамкор сифатидаги ўрни. Think BIG платформаси йил давомида амалга оширилган асосий ташаббуслар учун умумий асос бўлиб хизмат қилди — халқаро молиялаштиришдан тортиб чакана маҳсулотлар ишга туширилишигача.

Чакана бизнес ва маҳсулот экотизимини ривожлантириш

2025 йил март ойида банк Woman Card — аёллар ва уларнинг кундалик молиявий эҳтиёжларига йўналтирилган янги форматдаги чакана маҳсулотни ишга туширди. Woman Card банк хизматлари, ҳамкорлик таклифлари ва имтиёзлар тизимини бирлаштириб, аёлларни қўллаб-қувватлаш экотизимининг бир қисмига айланди.

Маҳсулот ишга туширилиши Visa Awards доирасида Outstanding Women’s Card Launch мукофоти билан эътироф этилди. Бугунги кунда Woman Card — 150 000+ мижоз аёллар ва чакана савдо, хизматлар, таълим, ресторанлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги 120+ ҳамкорни бирлаштиради.

Йилнинг энг эътиборга молик маҳсулотларидан бири Visa PUBG MOBILE картаси бўлди. У ёш аудитория ва геймерлар ҳамжамиятига йўналтирилган бўлиб, янги авлод мижозлари билан диалогни йўлга қўйишга хизмат қилди. Лойиҳа Visa Awards’да Gen Z Collaboration — Pioneering in E-sport мукофоти билан тақдирланди.

Рақамли тажриба сифати чакана бизнес ўсишининг муҳим омилларидан бирига айланди. Ipak Yuli Mobile иловаси CX Banking Index доирасида First Impression номинациясида кумуш, Daily Banking номинациясида эса бронза мукофотига сазовор бўлди, бу сервиснинг қулайлиги ва барқарорлигини тасдиқлайди.