2026 йил 16 февраль куни Ipak Yuli Bank Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси билан ҳамкорликда WE FINTECH дастури доирасида аёл тадбиркорлар учун e-commerce йўналишида интенсив тренинг ташкил этди.
Тадбирда 50 нафар аёл тадбиркор иштирок этди. Уларнинг 15 нафари маҳаллалардан бўлиб, ўз бизнесини эндигина йўлга қўяётган бошловчи тадбиркорлардир.
Тренинг дастури
Тренинг давомида иштирокчилар:
- маркетплейсларга чиқиш ва улар билан ишлаш бўйича амалий билимларга эга бўлди;
- савдони оширишда аналитика воситаларидан фойдаланиш усулларини ўрганди;
- маҳсулот карточкалари ва визуал материаллар яратишда агрегаторлар ҳамда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятлари билан танишди;
- networking сессияларида қатнашди;
- “Teach the Trainer” консалтинг дастуридан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
ESG стратегияси доирасида аёл тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Аёл тадбиркорлигини ривожлантириш Ipak Yuli Bank’нинг ESG стратегиясининг муҳим таркибий қисмидир. Банк ижтимоий масъулият тамойиллари асосида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.
Банкнинг халқаро WE Finance Code ташаббусига қўшилиши ушбу йўналишдаги стратегик қадам бўлиб, аёл тадбиркорлар учун молиявий инклюзияни кучайтириш, молиявий саводхонликни ошириш ва иқтисодиётдаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Tаълим дастурлари натижалари
Ipak Yuli Bank 2023 йилдан буён “Марказий Осиёда Аёллар бизнесда” дастури доирасида 25 та таълим тадбири ўтказди. Умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ аёл тадбиркор таълим олди.
Дастур мавзулари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- “Savings Game”, “Micro Business Game”, “Cash Flow Game”;
- Мобилография ва рақамли маркетинг;
- Шахсий брендни ривожлантириш;
- Лидерлик ва мувозанат;
- Молиявий менежмент асослари;
- “Рақамли технологияларга ўтиш”.














